Божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак – Президент
Жамият
−
17 Февраль 2022
8144Ўзбекистоннинг беш йиллик Тараққиёт стратегиясида белгиланган экспорт ва туристлар кўрсаткичларни амалга ошириш учун божхона тизимининг каттаю кичиги ўзгариши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган йиғилишда айтиб ўтди.
Йиғилишда беш йиллик Тараққиёт стратегиясида экспортни 30 миллиард долларга, хорижий туристлар сонини 7 миллионга етказиш белгилаб олингани таъкидланди.
“Бу катта марралар. Бунинг учун, божхона тизими пастдан бошлаб, энг юқори бўғингача ўзгариши керак.
Топшириғимга кўра, қўмитанинг янги раиси бевосита постларда ходимлар, аҳоли ва тадбиркорлар билан юзма-юз гаплашиб, ҳар бир масалани ичига кириб ўрганди”, дейди Президент.
Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимлари божхона постлари давлатнинг юзи бўлиб, биринчи таассурот ҳам айнан божхонадан бошланишини тушуниши кераклигини қайд этган.
“Божхона постига қараб, ҳар бир ҳокимнинг маданиятига баҳо берилади. Улар атрофида равон йўллар, экилган манзарали дарахт ва гуллар, аҳоли учун қулай шароитлар бўлиши шарт”, деди давлат раҳбари.
LiveБарчаси