Божхона қўмитаси раисига янги “зам” тайинланди
Жамият
−
26 апрел 2022 8045 1 дақиқа
Отабек Чориев Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Отабек Чориев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, у Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Аввалроқ, Муталибжон Солиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилганди.
Live
Барчаси