Божхона қўмитаси раисига иккита “зам” тайинланди
Жамият
−
27 Март 2022 11656 1 дақиқа
Ўзбекстон Республикаси Давлат божхона қўмитасида қатор тайинловлар амалга оширилди, шунингдек қўмитаси раиси ўринбосари ишдан олинди.
Муталибжон Солиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Илҳом Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у ушбу лавозимда вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.
Отабек Иброҳимов Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у Президент Администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь