Божхоначилар “металл чиқиндилари” операциясини фош этишди
Жамият
−
09 Март 2019
5788Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идора” темирйўл чегара божхона пости ходимлари йирик миқдорда металл маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди. Бу ҳақида ЎзА хабар тарқатмоқда.
Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бири томонидан божхоначиларга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, қўшни мамлакатдан кириб келган юк поезди вагонларида металл чиқиндилари олиб келинаётганлиги кўрсатилган бўлса-да, аммо вагонлардаги юклар инспекцион кўрик мажмуаси орқали божхона назоратидан ўтказилганда тайёр металл маҳсулотлари борлиги фош этилди.
Ушбу 4 турдаги тайёр металл маҳсулотларининг умумий қиймати 1 миллиард сўмга тенг бўлиб, оғирлиги салкам 123 тоннани ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширув ишлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси