Бойсунда ЙТҲ: Икки киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида аянчли якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Постда” хабар берди.

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи К.О. ўзининг Isuzi русумли юк автомашинасини Бойсун туманининг “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг 1322-километрида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни қўлдан чиқаради. Натижада автомашина йўл четидаги бетон тўсиққа урилади ва ағдарилади.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи К.О. ва автоулов йўловчиси, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшаган Э. С. жароҳат олиб, воқеа жойида дунёдан кўз юмди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бойсун

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made