Бойсунда ноқонуний кесиб кетилган дарахтлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 51 туп дарахт ноқонуний кесиб кетилган эди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда “QALAMPIR.UZ”га вилоят прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят экология бошқармаси масъул ходимлари томонидан Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Мачай” ўрмон бўлимида текширув олиб борилган. Текширув жараёнида кесилган дарахлар ичида Қизил китобга киритилган “Зарафшон арчаси”, “Шумтол”, “Учкад” ва “Заранг” номли жами 38 туп дарахт таг қисми билан кесилгани маълум бўлган. Ноқонуний ҳаракат оқибатида ўсимлик дунёсига жами 560 млн 550 минг сўмлик моддий зарар етказилгани бўйича хулоса берилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг