Сурхондарёда 51 туп дарахт кесиб ташланди

Жамият

image

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 51 туп дарахт ноқонуний кесиб кетилган. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, қонунбузарлик ҳолати Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Сурхондарё вилояти бошқармаси масъул инспекторлари ва Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда ўтказилган тезкор рейд натижасида аниқланган.

“Рейд тадбирлари давомида Бойсун давлат ўрмон хўжалиги Мачай ўрмон бўлими ходимларининг хизмат ваколатига совуққонлик билан ёндашиши, юклатилган масъулиятни суистеъмол қилиши натижасида Мачай ўрмон бўлимининг 5-айланма 17-кварталининг “Етимтол” ва “Алмали” массивларида мавжуд бўлган “Зарафшон ” арча, “Шумтол”, “Учқад” , “Заранг” жами 51 та  дарахт  ноқонуний таг қисми билан  кесиб ташланган”, дейилади хабарда.

Бу билан Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддаси талаблари бузилиб,  560 550 000 (беш юз олтмиш миллион беш юз эллик минг) сўм  миқдордаги  ўсимлик дунёсига зарар  етказилган. 

Таъкидланишича, ушбу ҳолат юзасидан  тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратурага юборилган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг