Боёвут ҳокими қонунларни билмайдими?
Таҳлил
−
09 Январь 2020
7680Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, импорт хажмини ошириш ва фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлиги давлат раҳбари томонидан кўп маротаба таъкидланган. Фермер хўжаликлари ҳуқуқлари Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланган. Аммо амалиётда фермер хўжаликларига ижарага берилган ер майдонлари қонунга зид равишда бекор қилинганлик ҳолатлари ҳамон учраб турибди.
Боёвут туман ҳокимлиги томонидан 2016 йилда “Джурабой Дилфуза Файз”, “Кулматова Мархабо”, “Мирохиров Исматилло” ва “Эргашев Фирдавс” фермер хўжаликларига 49 йил муддатга ер майдонини ижарага бериш тўғрисида шартномалари тузилган. Бироқ, туман ҳокимининг 2019 йил 8 февралдаги қарор билан юқоридаги шартномалар қонунга зид равишда бир томонлама бекор қилинган.
Ваҳоланки, ер участкасини ижарага олиш шартномаси ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилиши белгиланган. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда эса, ушбу масала суд орқали ҳал қилиниши лозим. Шунингдек, туман ҳокимлиги ижарага бериш шартномасини бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга эмаслиги белгиланган (белгиланган давр мобайнида).
Мазкур ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлигига Боёвут тумани ҳокимининг 2019 йил 8 февралдаги қарорини бекор қилиш юзасидан тақдинома киритилган. Натижада Боёвут туман ҳокимлигининг қарори бекор қилиниб, “Джурабой Дилфуза Файз”, “Кулматова Мархабо”, “Мирохиров Исматилло” ва “Эргашев Фирдавс” фермер хўжаликларига тегишли жами 11.4 гектар ер майдонлари қайтариб берилди, дей хабар қилди Бизнес-омбудсман мутбуот хизмати QALAMPIR.UZ сайтига.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонун мавжуд. Унда ҳокимларнинг ваколатлари белгилаб қўйилган. Лекин амалиётда кўп ҳолларда ҳокимлар мазкур модда доирасидан четга чиқиб, давлат имиджига путур етказиб қўймоқда.
Шу билан бирга, ҳокимлар ўзидан аввалги ҳокимлар даврида Ер кодекси ва “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунда белгиланган тартибда ажратилган ерлар янги ҳоким томонидан бекор қилиняпти. Юқоридаги ҳолат ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади.
Ҳоким қабул қилган ва чиқарган ҳужжатлар устидан фуқаролар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар судга шикоят қилишлари мумкин. Бундай ҳолатларда шахслар ҳоким томонидан уларга тегишли ерга бўлган эгалик ҳуқуқини ёки ижарага маълум даврга ажратилган ер ҳужжатини бекор қилиш бўйича чиқарган қарори устидан тегишли прокурор ёки судга мурожаат қилиши лозим.
Бундан ташқари, ҳокимнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларига зид, прокурор протест билдирган қарорлари шу ҳокимнинг ўзи томонидан ёки юқори турувчи ҳоким ёинки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, заруратига қараб эса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайта кўриб чиқилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь