Боёвут тумани ҳокими ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2022 9507 1 дақиқа
Сирдарё вилоятида ҳоким ёрдамчиси 3 та тадбиркорлик субъектидан бирига фуқароларнинг 371,5 миллион сўм кредит маблағларини ўтказиб бергани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Боёвут тумани ҳокими ёрдамчиси Т.Ж.нинг таъсисчилигида 3 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. Шундан “B.L.B.” масъулияти чекланган жамиятга 12 ҳолатда фуқароларнинг 371,5 млн сўм кредит маблағлари ўтказиб берилган ва ушбу маблағлар мақсадсиз йўналтирилган.
Мазкур ҳолат бўйича прокуратура томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Боёвут тумани ҳокими ёрдамчиси Т.Ж.га ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 167-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март