Ботаника боғи вақтинча ёпилди
Жамият
−
05 Август 2022
6278Тошкент Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун 15 кунга ёпилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ботаника институти ҳузуридаги академик Ф.Н. Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғи жорий йил 5 августдан 20 августга қадар ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади.
Бунга сабаб 2022-2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовларига тайёргарлик кўрилиши ва унинг ўтказилишидир.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 8 август кунидан бошланади.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь