Боснияда қариялар уйи ёниб кетди. Қурбонлар бор

Олам

image

Кеча, 4 ноябрь куни Босния шимолидаги Тузла шаҳридаги қариялар уйида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 30 га яқин киши жароҳат олган. Бу ҳақда Босния полициясига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан 19:45 атрофида ёнғин эски тўққиз қаватли бинонинг еттинчи қаватини қамраб олган, олов ва тутун юқори қаватлардан осмонга кўтарилган. Ҳозирча ёнғиннинг сабаби аниқланмаган.

Маҳаллий ОАВга кўра, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги ногирон бўлиб, қутқарилганлар фавқулодда ёрдам экипажлари томонидан юқори қаватлардан пастки қаватларга кўчирилган. Жароҳатланганларнинг айримларининг аҳволи оғир.

Полицияга кўра, жабрланганларнинг шахси бугун, 5 ноябрь куни кечроқ аниқланади ва ёнғин сабабларини текшириш имкон пайдо бўлгандан кейин бошланади.

Қариялар уйи баёнотида айтилишича, ҳокимият ушбу фожиали ҳодисага сабаб бўлган ҳолатни аниқлаш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Босния ва Герцеговинанинг икки субъектидан бири бўлган Серб Республикаси ҳукумати Тузла шаҳрига ёрдам таклиф қилган.

“Биз оғриқни ҳис қиламиз ва ҳар доим ёрдам беришга тайёрмиз”, дейди Серб Республикаси Бош вазири Саво Минич.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрда “Iberotel Crown Empress” номли сайёҳлик круиз лайнерида ёнғин содир бўлганди. Кема бортидан 200 дан ортиқ киши эвакуация қилинган эди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ёнғин қариялар уйи Босния

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг