Босимни дориларсиз туширишнинг имкони борми?
Саломатлик
−
26 Июль 2021
10541Босим билан боғлиқ муаммоларни дориларсиз ҳал қилиш мумкин. Бу ҳақда кардиолог Мария Бояринова маълум қилган.
Мутахассис эътиборни аввало ортиқча вазнга қаратган. Унга кўра, семизликда эндокрин ва асаб тизимларининг фаолияти ўзгаради, бу эса босимни оширади. Бундан ташқари, ортиқча вазн холестерин ва қондаги қанд миқдорига салбий таъсир қилади.
Ортиқча вазнни йўқотиш учун озиқ-овқатнинг калория миқдорини пасайтириш, шунингдек, сув мувозанатини сақлаш керак. Шу билан бирга, шифокор гипертония учун сувни кўп истеъмол қилишни тавсия этмаган. Бунда қишда бир кунда 1,8 литр, ёзда ярим литрдан кўпроқ суюқлик ичиш кераклиги айтилган.
Бояринова шунингдек, туз истеъмолини камайтиришга чақирган (кунига беш граммдан кўп бўлмаган), уни бошқа зираворлар билан алмаштиришни маслаҳат берган. Шу билан бирга, у маринадланган маҳсулотлар, тузланган карам, дудланган балиқ, колбаса маҳсулотларидан воз кечишни муҳим деб билган.
Унга кўра, шакар миқдори юқори бўлгани сабабли шарбатлар, ширинлик, йогурт ва творог ҳам рациондан чиқарилиши керак. Бундан ташқари, кардиолог кофеиннинг кўплиги қон босимининг кескин кўтарилишига олиб келиши мумкинлигини эслатган.
Унинг сўзларига кўра, велосипед учиш, сузиш, тез юриш каби аэробик машқлар гипертониядан азият чекадиган беморлар учун фойдалидир. Бундай машғулотларнинг интенсивлиги ҳафтасига беш соатдан ошмаслиги керак ва уларга бир нечта куч машқлари қўшилиши мумкин.
Мутахассис, шунингдек, соғлом уйқунинг муҳимлигини эслатган (саккиз соатдан кам бўлмаган уйқу). У стресс даражасини назорат қилишга ҳам чақирган, акс ҳолда қон босимни оширувчи гормонлар билан тўйиниши таъкидланган.
LiveБарчаси