Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Сардор Бердимуҳамедов Президент бўлди

Олам

image

Туркманистонда ўтказилган навбатдан ташқари Президент сайловида амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов ғалаба қозонди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Сардор Бердимуҳамедовга сайловда қатнашганларнинг 72,97 фоизи овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда навбатдан ташқари Президент сайлови жорий йилнинг 12 март куни ўтказилди. Мамлакат бўйлаб 2577 та сайлов участкаси очилди, 41 таси республика ташқарисида. Ҳаммаси бўлиб 3,4 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. МСК маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 97,11 фоизи сайловда қатнашган.

Сайловда жами 9 та номзод қатнашди. Аммо Сардор Бердимуҳамедов номзодини кўрсатгач, у асосий даъвогар сифатида кўрилди ва бу бежиз эмасди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

886

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг