Лотин ёзувига ўтиш ҳақида кирилл алифбосида топшириқ берилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ҳокимликларга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни жадаллаштириш бўйича топшириқ юборилди.

Унда 1 августга қадар қуйидагилар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланиши кераклиги таъкидланган:

•    барча жой ва кўча номлари;
•    атамалар;
•    ташкилотларнинг номлари;
•    пешлавҳалар;
•    оммавий тарғибот воситалари;
•    реклама ва эълонлар;
•    иш қоғозлари ва турли бланклар.

Шуниси эътиборлики, Вазирлар Маҳкамасининг лотин ёзувига ўтишни жадаллаштириш тўғрисидаги топшириғи кирилл алифбосида ёзилган ва тегишли идораларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди. Фармон билан 2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг