Бош вазир ўринбосари ва Ортиқхўжаев TikTok трендига рақсга тушди (видео)

Жамият

“Tashkent city”да жойлашган Congress Hall мажмуасида “Тошкент ёшлар форуми — 2020”нинг тантанали очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ҳам TikTok ижтимоий тармоғида саҳифаси бор экани маълум бўлди.

Тадбир давомида бошловчи иштирокчилардан кимлар ТикТокда шахсий саҳифага эга бўлса, қўлини кўтаришини сўради. Кўпчилик ичида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам қўлини кўтарди.

Шундан сўнг барча TikTok ижтимоий тармоғида оммалашган мусиқага рақсга тушди. Шу жумладан, шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам TikTok трендига рақсга тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг