Бош вазир Лукашенко билан учрашувга “вело” олиб борди (видео)
Олам
−
07 Февраль 7456 2 дақиқа
Кеча, 6 февраль куни Беларусь резиденти Александр Лукашенко Вазирлар Кенгаши билан йиғилиш ўтказди. Йиғилиш давомида кутилмаган ҳолат юз берди. Мамлакат Бош вазири Александр Турчин Лукашенкога тутунсиз тамаки маҳсулотини узатди. Бу ҳақдаги видео “Пул Первого” нашри томонидан эълон қилинди.
Видеода Президент тамакининг таъсири ҳақида сўрайди. Бош вазир унинг таркибида никотин борлиги ва “тинчлантирувчи” таъсирга эга эканини айтади. Лукашенко эса киноя билан бундай восита расмий масалаларни муҳокама қилишга ҳалақит беришини билдиради. У тамаки маҳсулотига қизиқиш билдирган бўлса-да, уни бевосита истеъмол қилишдан қатъий бош тортган.
“Шуни тил остига қўясанми? Қизиқ... Кейин нима, бошинг айланадими?” деган Лукашенко.
Шунингдек, у баъзида маст бўлиб қолиш истаги пайдо бўлиши ҳақида ҳазиллашган.
“Баъзида маст бўлиб, бошим айланса-ю, Гродно вилояти губернаторининг бузоқлари ўляпти деган гапларини эшитмасам, дегим келади”, дейди Беларусь резиденти.
Шу билан бирга, йиғилишда президент ёшлар орасида электрон сигареталар тобора оммалашиб бораётганидан хавотир билдирган. У никотин маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни чеклаш, ҳатто уларни тақиқлаш бўйича таклифлар кўпаяётганини айтган.
Хабарларга кўра, видеода тамаки билан боғлиқ ҳолат эътиборни тортган бўлса-да, йиғилишдаги асосий мавзу ёшлар саломатлигини ҳимоя қилиш ва никотин маҳсулотларини тартибга солиш масаласи бўлган.
Жамшидбек Амиров
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль