Бош вазир Абдулла Арипов ҳам ҳашарда иштирок этди (фоторепортаж)
Жамият
−
15 Март 2020
7287Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида жорий йилнинг 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланган эди. Ҳашарда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Бугун, 15 март куни Бош вазир бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари Тошкент Ислом университети рўпарасидаги хиёбонда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан умумхалқ ҳашарига муносиб ҳисса қўшдилар.