Бош прокурорнинг ўринбосари Наманган вилояти прокурори бўлди
Жамият
−
05 Март 2019
9604Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига амалга оширган ташрифидан кейин вилоятга янги прокурор тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг кеча, 4 мартдаги буйруғига асосан Рашид Насруллоевич Раҳматов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Рашид Раҳматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Бухоро шаҳар прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2018 йилнинг ноябрь ойидан шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси