Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
23 Февраль 2023
10615Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Салом Исматович Самадов Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Салом Самадов 2022 йил августидан Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.
Салом Самадов 1963 йилда туғилган. 1990 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган. Прокуратура органларидаги меҳнат фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Файзулла Хўжаев тумани прокуратурасида бошлаган. Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратураси органларида турли лавозимларда ишлаган.
Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон прокурори, Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
У олдин ҳам – 2017 йилнинг ноябридан 2018 йилнинг октябрига қадар бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қарорга кўра, Бош прокурорининг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими жорий қилинган эди.
LiveБарчаси