Бош прокуратуранинг УЖКҚКБ бошлиғи вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Сайдулла Элмуродов вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, Сайдулла Файзуллаевич Элмуродов жорий йилнинг 27 сентябрь куни вафот этган. Унинг вафоти сабаблари маълум эмас. 

Адлия катта маслаҳатчиси Сайдулла Элмуродов 2019 йилнинг июлигача Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Шу йилнинг июль ойида Бош прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. 

QALAMPIR.UZ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Сайдулла Элмуродов

Баҳолаганлар

817

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар