Прокуратура тизимидаги қатор бошқарма ва лавозимлар тугатилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур фармонга мувофиқ Ўзбекистон прокуратура органлари тизимида қуйидагилар тугатилди:

Бош прокурор ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги;

Бош прокуратуранинг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;

Бош прокуратуранинг Президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

Бош прокуратуранинг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари лавозимлари;

туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга масъул ўринбосарлари ҳамда катта ёрдамчилари лавозимлари;

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими.

Прокуратура органларининг қисқартирилаётган 1 198 та штат бирликларидан:

87 таси – Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига;

470 таси – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларига йўналтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркорлик Бош прокуратура фармон

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг