Бош прокуратура Қўй-Тош қишлоғидаги тартибсизлик бўйича терговни бошлади

Олам

image

Қирғизистон бош прокуратураси Чуй вилоятининг Қўй-Тош қишлоғида мамлакатнинг собиқ Президенти Aлмазбек Aтамбоев ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида содир бўлган воқеа бўйича тергов ишини бошлади, дея хабар бермоқда ТAСС. 

“Бош прокуратура 7 август куни Қўй-Тошда содир бўлган воқеадан сўнг, оммавий тартибсизлик, қотиллик, асирларни қўлга олиш моддалари бўйича судолди ишини очди”, — дейилади Бош прокуратура баёнотида.

Қайд этилганидек, собиқ президент илгари Ички ишлар вазирлигида уч марта гувоҳ сифатида сўроққа чақирилган, аммо тергов органларининг қонуний талаблари эътиборга олинмаган. 

Шу муносабат билан терговчи “Aтамбоевни мажбуран ҳайдаб чиқариш тўғрисида” қарор чиқарди, қарор ижроси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларига топширилди.

Аввалроқ,  Қирғизистонда мамлакатнинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг