Бош оғриқ Навальний. “Путиннинг саройи” фильмининг иккинчи қисми эълон қилинди
Олам
−
22 Январь 2022
13171Россия Президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси, россиялик мухолифат етакчиси Алексей Навальний асос солган Коррупцияга қарши курашиш фонди (ФБК) “Путиннинг саройи” фильми эълон қилинганига бир йил тўлиши муносабати билан сирли қароргоҳ ҳақида янги фактларни ошкор қилди.
Навальний жамоаси Россия раҳбарининг Геленжикдаги қароргоҳи дея атаб келинадиган кошонанинг ички интерьер суратлари акс этган ҳужжатли фильмнинг иккинчи қисмини ФБКнинг YouTube каналига жойлаштирган.
Навальний Россияга қайтган пайти ҳибсга олиганидан сўнг, оммага эълон қилинган ҳужжатли фильм Россия расмий телеканаллари томонидан “мултфильм” дея эътироф этилиб, ундаги барча маълумотлар уйдирма экани таъкидланганди.
Ҳужжатли фильмнинг биринчи қисмида қароргоҳнинг интерьери ҳақида унинг фақат чизма эскизлари ва тахминий лойиҳаси кўрсатилган.
ФБК жамоаси фильмнинг иккинчи қисмида унинг ҳақиқий суратлари чоп этилганини билдирмоқда.
Аммо, жамоа суратлар ким томонидан ва қачон олингани ҳақида ҳеч қандай маълумотни ошкор қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 2021 йил 19 январь куни Россиялик мухолифат етакчиси, Коррупцияга қарши курашиш фонди асосчиси Алексей Навальний “ФБК” YouTube каналида мамлакат Президенти Валдимир Путиннинг Қора денгиз соҳиллари бўйида жойлашган Геленжикдаги сирли саройи ҳақида ҳужжатли фильмни эълон қилган эди.
Оммага эълон қилинганидан сўнг YouTube платформасида 121 миллион марта кўрилган ҳужжатли фильм Навальний Россияга қайтиб аэропортда ҳибсга олинганидан сўнг, унинг жамоаси томонидан интернетга жойланган.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси