Бош оғриғига чидаб юриш зарарлими?
Саломатлик
−
29 Январь 2021
11545Енгил бош оғриғини ҳам оғриқ қолдирувчи дори ёрдамида зудлик билан бостириш керак, чунки оғриқнинг оқибатларини тахмин қилиш қийин. Бу ҳақда невропатолог Павел Бранд маълум қилди.
Шифокорга кўра, доимий оғриқ мутахассисга мурожаат қилиш учун етарли сабабдир.
“Агар сиз оғриқ қолдирувчи воситаларни кетма-кет уч кундан бери қабул қилаётган бўлсангиз, бу аллақачон, вазият яхши эмаслигидан дарак беради. Агар сиз ойига 15 кундан ортиқ оғриқ қолдирувчи истеъмол қилаётган бўлсангиз, зудлик билан шифокорга мурожаат қилишингиз керак. Яхшиси, сурункали бош оғриғини орттириб олгунга қадар, уни даволаш керак”, дейди невропатолог.
Невропатолог Бранднинг таъкидлашича, шуни эсда тутиш керакки, бош оғриғига қарши универсал дори йўқ.
“Агар бошингиз вақти-вақти билан оғриса, оддий оғриқ қолдирувчидан фойдаланишингиз мумкин. Агар тез-тез бундай дори-восталарини истеъмол қилишга мажбур бўлсангиз, мутахассис билан маслаҳатлашиб, ўзингиз учун махсус препаратни олганингиз маъқул. Бундан ташқари, баъзида нотўғри истеъмол қилинган дори яллиғланишни келтириб чиқаради”, дея огоҳлантирди шифокор.
Хулоса ўрнида, мутахассис оғриқ ёки дори ҳақида гап кетганда, организмдан тажриба қуёнчаси сифатида фойдаланмасликка чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь