Бош оғриғида қандай табиий маҳсулотлар ёрдам беради?
Саломатлик
−
02 Июль 2021
11228Кўп ҳолларда бош оғриғини дорилар билан бартараф этишнинг имкони бўлмайди. “Delish” портали бир қатор тадқиқотлар ўтказди ва бош оғриғида ёрдам берадиган маҳсулотларни таклиф қилди.
Маҳсулотлар орасида таркибида кўп миқдордаги фолий кислотаси ва магний бўлган карам ва исмалоқ етакчи ўринлардан жой олган. Шунингдек, магнийга шоколад ва банан ҳам бой.
Таъкидланишича, бош оғриғига қарши курашиш учун кўп тўйинмаган OMEGA-3 ёғ кислоталари бўлган маҳсулотлар ҳам зарур. Мутахассислар бундай вазиятда лосось ва авокадони тавсия қилган.
Шунингдек, рибофлавин манбаи бўлган қўзиқорин ҳам мигренга қарши восита. Ширин картошкада бета-каротин, B2, B6 ва C витаминлари, марганец, калий ва ниацин мавжуд. Уларнинг барчаси бош оғриғини камайтиришга ёрдам беради. Лавлаги ҳам худди шундай таъсирга эга.
Шунингдек, сабзавотлардан мутахассислар брокколига эътибор беришни маслаҳат беришади. Қаҳва ичиш ҳам мигренга ёрдам беради, аммо мутахассислар огоҳлантирганидек, ушбу ичимликни ичишда эҳтиёт бўлиш керак: кофеиннинг кунлик истеъмоли 100 миллиграммдан ошмаслиги лозим.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь