“Боруссия Дортмунд” Холандсиз кучсизланиб қолмайди – Дитмар Хаманн

Спорт

image

Германия терма жамоаси ва “Манчетер Сити”нинг собиқ футболчиси Дитмар Хаманн Эрлинг Холандсиз ҳам “Боруссия Дортмунд” кучсизланиб қолмайди, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда “Билд” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Менимча, нафақат мухлислар, футболчилар, балки клубнинг ўзи ҳам бу циркдан зерикди. “Боруссия” Ҳоландсиз ҳам гол ура олади. Доим шундай бўлиб келган. Мен Ҳоландсиз клуб янада кучайиши мумкин, деб ҳисоблайман. Чунки, у жуда кўп эътиборни жалб этяпти. Қишки трансферлар ойнаси вақтида жамоа ичида ҳам ўзини яхши тутмади. Унинг ҳаракатлари ҳурматсизликдек туюлди”, деган Дитмар Хаманн.

Германиялик собиқ футболчининг қўшимча қилишича, норвегиялик ҳужумчи майдонга тушган ўйинда ҳам “Боруссия” мағлубиятга учраб турибди. Шунинг учун Холанднинг кетиши дортмунликларга фойдали бўлади.

“У жуда кўп учрашувларни ўтказиб юборди. У билан ҳам дортмундликлар мағлубиятга учраб турганини эсдан чиқармаслик керак. Шунинг учун ҳам, унинг кетиши кўпроқ фойдали бўлади, деб ҳисоблайман. Бундан ташқари, унинг трансферидан тушадиган пулга “Боруссия Дортмунд” кўп масалаларни ҳал қилиши мумкин. Ҳоланд кетгач, бошқа футболчилар ривожланиб, жамоани олдинга бошлаши мумкин. Балки, у ушбу футболчиларнинг ўсишига тўғаноқ бўлаётгандир”, деган “Манчестер Сити” собиқ футболчиси. 

Эслатиб ўтамиз, Холанд 2020 йилнинг январь ойида “Залцбург”дан 20 миллион eвро эвазига “Боруссия Дортмунд”га кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда норвегиялик ҳужумчи Германия Бундеслигасида 20 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, норвегиялик ҳужумчи Чемпионлар лигасининг учта ўйинида учта гол урди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг