Бортида 200 киши бўлган кема ёниб кетди. Қурбонлар бор
Олам
−
30 Март 2023 12058 1 дақиқа
Филиппин жанубидаги Басилан ороли қирғоқлари яқинида кемада юз берган ёнғин оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABS-СBN хабар берди.
Ёнғин кеча, 29 март куни кечқурун бошланган, ўша пайтда Lady Mary Joy кемаси бортида 200 га яқин одам бўлган.
Уларнинг 12 нафари ҳалок бўлган, 14 киши яраланган, етти киши бедарак йўқолган. Орол губернатори Ҳажиман Ҳатаман Саллиманнинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола ҳам бор.
Ёнғинни келиб чиқиш сабаблари ҳали аниқланмаган. Йўловчиларнинг аксарияти аллақачон эвакуация қилинган.