Ота 2 яшар фарзандини кимёвий дори билан заҳарлади
Жамият
−
07 Август 2020
14408Жиззахда 2 ёшли фарзандини заҳарлаб, 8 ёшли ўгай ўғлини мунтазам равишда қийнаб келган бемеҳр отага жиноий иш очилди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда
Вилоятнинг Фориш туманида яшовчи 2 ёшли М.М. ҳашаротларга қарши қўлланиладиган “Нурел” кимёвий воситасидан заҳарланган ҳолда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилди. Натижада қизалоққа заҳарли моддани боланинг отаси Наманган вилояти Чуст туманида доимий рўйхатда турувчи, Қизилқум маҳалласида деҳқончилик қилаётган, 1978 йилда туғилган М.И. ичиргани аниқланган.
Мазкур кимса шаръий никоҳда бўлган Ш.М.нинг 8 ёшли фарзанди М.Ж.ни ҳам мунтазам равишда қийнаб, дўппослаб, ҳақоратлаб келган. Хусусан, шу йилнинг март ойида М.Ж.нинг устига қайноқ сув сепиб, куйиш жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси