Болгария Украинага яширинча ўқ-дори етказиб бергани аниқланди – “Welt”

Олам

image

Болгария ўтган йилнинг баҳоридан бошлаб Украинага яширинча ўқ-дори етказиб келган. Бу Украина қуролли кучлари эҳтиёжларининг учдан бир қисмини таъминлаган. Бу ҳақда Германиянинг “Welt” нашри ўз тадқиқотларига таяниб хабар берди.

“Болгария Украинага қурол етказиб беришга қарши позицияси билан машҳур эди. Аммо “Welt” тадқиқоти шуни кўрсатадики, урушнинг муҳим ойларида София Киевни ўқ-дорилар ва дизел ёнилғиси билан қўллаб-қувватлаган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Болгария ҳукумати Украинага тўғридан-тўғри эмас, балки хорижий воситачи фирмалар кўмагида ўқдори экспорт қилган. Украина чегарасидан 70 километр узоқликда жойлашган Рзешов аеропорти (Польша) етказиб беришда муҳим роль ўйнади. Бундан ташқари, Руминия ва Венгрия орқали ўтадиган қуруқлик йўллари ҳам ўқдори ўтказиш учун коридор вазифасини ўтаган. Болгариянинг собиқ бош вазири Кирил Петков ҳам урушнинг дастлабки босқичида Украина армиясига зарур бўлган ўқ-дориларнинг қарийб учдан бир қисми Болгариядан юборилганини тасдиқлаган. 

Шунингдек, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳам Болгария Украина ҳарбийларига ёрдам кўрсатганини қайд этди. 

“Биз Болгария омборларида бизга керак бўлган катта миқдордаги ўқ-дорилар борлигини билардик, шунинг учун Президент Владимир Зеленский мени дипломатик эпчилликдан фойдаланиб, керакли материалларни олиш учун юборди”, деди Кулеба.

Кулеба 2022 йил апрель ойида Болгария пойтахти Софияга ташриф буюрган эди. Шу пайтдаги Болгария Бош вазири Петков украиналик вазирга мамлакатдаги ички сиёсий вазият “оғир” эканини, бироқ у қўлидан келганча ёрдам беришини айтган. Кулебанинг таъкидлашича, бу ёрдам натижасида НАТО давлатлари ва Украина фирмалари ўзларига зарур бўлган ҳамма нарсани болгар етказиб берувчиларидан сотиб олиш имкониятига эга бўлган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг