Болгария Россия газини қиммат нархда ҳам сотиб олмоқчи. Аммо Россиядан жавоб йўқ
Олам
−
26 Август 2022
9240Болгария ҳукумати “Газпром”га Россия газини етказиб бериш бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёрлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда бугун, 26 август куни Болгария Энергетика вазири Росен Христов “Nova” телеканалига берган интервьюсида айтган.
“Биз ҳали ҳам Россия газини фақат воситачилар орқали сотиб оламиз ва устига 30 фоиз тўлаймиз. Агар биз молиялаштириш ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи навбатда, Германия Россия газини сотиб олишни тўхтатиши керак ", дейди вазир.
Христовнинг таъкидлашича, Болгария томони келишув шартларига бир қатор ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган. Хусусан, газнинг қолган ҳажмларини (2,4 миллиард куб метр) қабул қилиш муддатини узайтириш ниятида. Натижада ёқилғи иситиш мавсуми охиригача ёки кейинги йилнинг ёзигача мамлакатга киради.
Шунингдек, у мамлакат газ учун тўловни олдиндан тўлов йўли билан эмас, балки газни Болгария ҳудудига олгандан кейин амалга ошириш ниятида эканлигини маълум қилган.
Энергетика вазири ҳозирда Болгария Россия газини сотиб олишда давом этаётганини, бироқ Газпром билан келишувда назарда тутилганидан 30 фоиз қиммат нархда сотиб олишини тан олган.
Эслатиб ўтамиз, Москва жорий йилнинг 1 апрелидан дўстона бўлмаган давлатлар билан Россия миллий валютасида ҳисоб-китобларга ўтган. Бунинг учун харидорлар “Газпромбанк”да валюта ва рубль ҳисобларини очишлари керак. Ушбу талабни бажармагани сабабли Болгарияни Россия газ таъминотидан узиб қўйган.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси