Болгария Президенти парламентни тарқатиб юборди

Олам

image

Бугун, 1 август куни Болгария Президенти Румен Радев Миллий ассамблеяни тарқатиб юбориш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

“Президент Румен Радев 2 августдан 47-Халқ мажлисини тарқатиб юбориш ва Халқ мажлиси учун сайловларни 2022 йил 2 октябрда ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади”, дейилади хабарда.

2 августдан бошлаб парламентга сайловлар ўтказилгунга қадар мамлакатни техник ҳукумат бошқаради. Техник ҳукуматга Гълъб Донев раҳбарлик қилади.

Болгариянинг 47-Миллий Ассамблеяси Кирил Петков Ҳукуматига ишончсизлик вотуми эълон қилинганидан кейин янги Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш бўйича келиша олмади. Шу муносабат билан Президент парламентни тарқатиб юбориш ва янги техник Вазирлар Маҳкамасини тайинлашга қарор қилди, қарорнинг расмий тақдимоти эртага, 2 август куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Болгария Румен Радев

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг