Боласи хусусий боғча ва мактабга борадиган ота-оналарга солиқ имтиёзи берилади

Жамият

image

Фарзандларини хусусий боғча ва мактабга берган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳасида сўз боради. Фармон ўтган йилнинг 30 декабрь куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Тараққиёт стратегиясида таълим сифатини ошириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2022 йилда:

а) 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади. 

•  Фармон лойиҳасида Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш киритишни назарда тутувчи лойиҳаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланган;

б) ўрта таълим тизимини замон талабларига мослаштириш мақсадида:

•  умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликларни янгилаш дастурини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 605 млрд сўм ажратилади;

•  141 мингта янги ўқув ўринлари яратилиб, уларнинг сони 2026 йил якунига қадар 1,2 миллионгача етказилади;

•  мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича давлат буюртмаси асосида умумтаълим мактаблари касб ўрганиш истагидаги битирувчиларини давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизим жорий этилади;

Фармон лойиҳасида Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда янги ўқув ўринларини яратиш ва мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича чораларни кўриб бориши кераклиги белгиланган.

Бунда, умумтаълим мактабларини “Ишга марҳамат” мономарказларига бириктириш ҳамда мактабларни ўқув марказлари билан ўзаро боғловчи электрон платформани яратиш назарда тутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

416

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг