Болаларнинг устидан пул сочган самарқандлик эркакка чора кўрилди (видео)
Жамият
−
14 Май 2021
16184Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманида ёшовчи эркакнинг болаларнинг устидан пул сочгани акс этган видео кенг муҳокама қилинди. Самарқанд вилояти ИИБ ҳолатни ўрганиб чиқди.
Маълум қилинишича, Ургут тумани “Вағашти” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Н.Ж. Рамазон ҳайити муносабати билан қариндош ва қўшниларини меҳмондорчиликка чақириб, уларнинг фарзандларини хурсанд қилиш мақсадида болалар устидан пул сочган.
“Н.Ж. билан олиб борилган суҳбат давомида у қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, фуқаро ва унинг яқин қариндошлари билан келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик борасида профилактик суҳбат ўтказилиб, фуқарога нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанддаги Алишер Навоий ҳайкали олдида ҳақоратомуз видео олган йигитлар 15 суткага қамалганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь