Болаларни коронавирусдан қандай ҳимоялаш керак?
Саломатлик
−
19 Август 2020
7951Болаларни коронавирус билан зарарланмасликлари учун қандай ҳимоя қилиш лозим? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева қуйидагича жавоб берди.
“Биринчи навбатда ота-оналар болаларни коронавирусдан ҳимояланиш усулларига ўргатишлари зарур. Имкон даражасида болаларни жамоат жойларига олиб бормаслик керак”, дейди мутахассис.
Бола вирус билан зарарланмаслиги учун боланинг яқинлари ва ўзи қуйидаги тавсияларга амал қилиши лозим:
• ижтимоий масофани сақлаш;
• мунтазам қўлларни ювиш;
• антисептик воситалардан фойдаланиш;
• кўчада юзга қўл билан тегмаслик;
• ниқоб ва имкон даражасида қўлқопдан фойдаланиш.
“Ёш болаларга ифлосланган қўллар инфекция ёки касаллик манбаи бўлиши мумкинлиги, ифлосланган қўллар билан бурунга тегиш, кўзларни ишқалаш, қўлни оғизга солиш асло мумкин эмаслигини тушунтириш лозим”, дея алоҳида урғулайди Нуруллаева.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 36 760 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 32 223 нафари соғайган. Беморларнинг 244 нафари вафот этган.
LiveБарчаси