Болаларни ҳожатхонага яширган боғча раҳбарига жиноят иши очилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги 32-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида раҳбарлар текширув келгани учун болаларни ҳожатхонага яшириб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси расмий маълумот берди.

Унга кўра, болалар ҳожатхонага яшириб қўйилгани ва бошқа камчиликларни ўрганиш юзасидан Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қарши шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг 29 ноябръ санаси билан 1.18-799-21-сонли хат келган.

Хатда келтирилишича, Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 32-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг жорий йил 1 январдан 1 ноябргача бўлган даврда молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган текширишда 80 миллион 153 минг 669 сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ҳамда суд ҳужжатларини ижро этмаслик жинояти аломатлари аниқланган.

Шу сабабли 32-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси З.Қ. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Қарши шаҳар прокуратурасига юборилган.

Қайд этилишича, жараён  юзасидан қўшимча маълумотлар бериб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қарши

Баҳолаганлар

1175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг