Болалар пневмонияга чалинмаслиги учун нима қилиш керак?

Саломатлик

image
0:00
0:00
download

Ота-оналар болалари пневмония, бронх-ўпка касалликларининг олдини олишга эътибор қаратишлари керак. Бунинг учун гигиеник қонун-қоидаларга риоя қилиш ва буни фарзандларга ҳам ўргатиш, қўлни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан мунтазам равишда дезинфекция қилиш муҳим. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош пульмонoлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат Шамсиев айтиб ўтди.

Мутахассисга кўра, қуйидаги чора-тадбирлар барча бронх-ўпка касалликларидан ҳимояланишга катта ёрдам беради:

Жумладан:

•    юзни қўл билан ушламаслик;

•    хоналарни доимий равишда шамоллатиб туриш;

•    болаларга йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатиш;

•    фарзандларга касал бўлган болалар олдига яқин келмасликни уқтириш;

•    ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни ўргатиш;

•    фарзандлар касал бўлиб қолса, боғча ёки мактабга юбормасликлари лозим.

Шунингдек, боланинг тўғри ва рационал овқатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ва чиниқтириш турли хил касалликларнинг олдини олишга катта ёрдам беради. 

Болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, иммуноцинк ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради.


Мақола муаллифи

Теглар

пневмония

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг