Бола парваришлаш даврини меҳнат стажига қўшиш таклиф этилмоқда

Жамият

image

Кеча, 13 декабрь Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. 

Қонун лойиҳасида боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўловларини марҳумнинг қарамоғидаги фарзандларига, улар 18 ёшгача, агар умумий ўрта таълим муассасаси, академик лицей ва олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса 23 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тўлаш назарда тутилмоқда. 

Шунингдек, болаликдан ногиронлиги бўлганларга 18 ёшгача қараган даврини иш стажига қўшиб ҳисоблаш, болани парваришлаш вақтининг ҳаммасини жамланганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш белгиланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг