“Боксчилардан нимаси кам!?”. Шахматчиларга автомобиль ва давлат мукофоти берилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган ўзбекистонлик шахматчиларга давлат мукофоти ва автомобиль берилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 август куни Тошкент архитектура-қурилиш институтига ташрифи чоғида маълум қилди.

“Уларга катта мукофотлар берсак бошқалар учун ҳам бу мотивация бўлади. Ҳамма ота-оналар фарзандларини шахмат тўгаракларига беришни бошлайди. Уларга давлат мукофотларини ҳам берамиз. Бундан ташқари, автомобиль беришни ҳам режалаштирдик. Ахир уларнинг боксчилардан нимаси кам!?”, дейди давлат раҳбари.

Шунингдек, Президент жорий йилнинг 5 август куни имзолаган қарорига биноан шахматчиларга 600 миллион сўмдан мукофот берилишини қўшимча қилди.

“Шахматга оид 3 йилда учта қарор қабул қилдим. Нима учун? Биз 20 йил давомида бу соҳада кечикканимиз учун қарорларни қабул қилдим. 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига энди барча бошқача тайёргарлик кўради. “Биз чемпионлар юртига боряпмиз”, дейишади”, дейди Мирзиёев. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Ўзбекистон тарихда биринчи марта шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу Олимпиада давомида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлди.

Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг сўнгги турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Нидерландия терма жамоасини мағлубиятга учратди.

Ягона ғалаба Жаҳонгир Воҳидовга тегишли бўлди. Жаҳонгир Воҳидов Макс Вармердам билан кечган партияда Ўзбекистонга узоқ кутилган чемпионликни олиб келди.

Ўзбекистон терма жамоаси шарафи ҳимоя қилган яна бир шахматчи – Нодирбек Ёқуббоев Йорден ван Форест билан кечган партияда, Нодирбек Абдусатторов эса Аниш Кумар Гири билан муроса кўчасини танлашди. Шунингдек, Жавоҳир Синдоров Бок Бенжаминг билан учрашувда дуррангга имзо чекди.

Ўзбекистон Нидерландия термасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, 1992 йил Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон вакиллари кумуш медалларни қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

шахматчилар

Баҳолаганлар

870

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар