Бокс: ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 6-кунида ўзбекистонлик боксчилар қандай натижа қайд этди?

Спорт

image

Бугун, 25 август кун БААда ўтаказилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик 10 нафар чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилди ва 6 нафари финалга йўл олди. Тўрт нафар боксчи эса бронза медалига эга чиқди.

48 кг вазн тоифасида иштирок этган Муҳаммадқодир Мамиржонов  ярим финалда қозоғистонлик Санжар Тешенбайга қарши рингга чиқиб, мағлубиятга учради ва бронза медалига эга чиқди.

51 кг вазнда Аҳмаджон Қўзибоев ироқлик Ишоқ Жаафарни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.

67 кг вазн тоифасида Самандар Солижонов ҳиндистонлик Дакш Синх билан жанг қилди. Муросасиз кечган баҳсда Солижонов 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

71 кг вазнда Аълоҳон Абдуллаев қозоғистонлик Арман Арманулуга имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

92 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Нусрат Тоҳиров ҳиндистонлик Абхиманю Лоурани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Супероғир вазнда Жавоҳир Зокиров ҳиндистонлик Амин Синх устидан 4:1 ҳисобида зафар қучиб, финалга йўл олди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда 50 килограмгача бўлган вазнда Сабина Бобоқулова қозоғистонлик Гулнар Турапбайни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал баҳсига йўл олди.

54 кг вазн тоифасида Мухлиса Ҳушвақтова қозоғистонлик Аишагул Елеубаевага 5:0 ҳисобида имкониятни бой берди ва бронза медалини қўлга киритди.

60 кг вазн тоифасида Руҳшона Ўктамова ҳиндистонлик Даҳия Прети билан беллашиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Шу тариқа, Ўктамова Осиё чемпионатининг бронза медали билан тақдирланадиган бўлди.
63 кг вазнда Моҳира Аҳмедова қозоғистонлик Милана Аюповага таслим бўлди ва бронза медалига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 август куни ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда 8 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Финал баҳслари эртага, 26 август куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё чемпионати Бокс Аълохон Абдуллаев Жавоҳир Зокиров

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг