Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга йўл олди
Спорт
−
24 Октябрь 2022
2937Жорий йилнинг 31 октябрь – 13 ноябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Бугун, 24 октябрь куни бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга жўнаб кетди. Жамоа таркибида Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматовни ҳам кўриш мумкин.
Таркиб:
-48 кг: Асилбек Жалилов
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Абдумалик Халаков
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг: Хавасбек Асадуллаев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
-80 кг: Одилжон Аслонов
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Мулложонов.
Бош мураббий: Тўлқин Қиличев
Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Хуан Энрике Тиссерт, Хамза Авезов, Даврон Ғафуров.
Маълумот учун, Ўзбекистон вакиллари қитъа биринчилигига тайёргарлик ишларини Тошкентда ўташди. Осиё чемпионати баҳслари мураббийларга Жаҳон чемпионати ва Париж Олимпиадаси учун муносиб спортчиларни саралаб олиш вазифасини ўтаб беради.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси