Бокс. Ўзбекистон қитъа биринчилигида яна бир йўқотишга учради

Спорт

image

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Тўртинчи кунги жангларда 5 нафар Ўзбекистон вакили рингга чиқиши кўзда тутилганди.

-71 кгда мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган Ҳавасбек Асадуллаев ўз жангини ўтказишга улгурди. У илк тўқнашувида мўғулистонлик Отгонбаатар Бямба-Эрденега қарши рингга кўтарилди ва ҳакамлар қарорига кўра 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Маълумот учун, кечки дастурда яна 4 нафар Ўзбекистон вакили турнирдаги иштирокини бошлайди. 

Эслатиб ўтамиз, Асадуллаевнинг мағлубияти Ўзбекистон жамоаси учун мусобақадаги иккинчи йўқотиш ҳисобланади. 3 ноябрь кунги баҳсларда қизлар жамоасидан -63 кг вазнда Ҳадичабону Абдуллаева рақибасига имкониятни бой берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг