Бокс. Қитъа биринчилигида яна бир ўзбек боксчиси ғалаба қозонди
Спорт
−
02 Ноябрь 2022 4571 1 дақиқа
Айни кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати жанглари бўлиб ўтмоқда. Кун дастурида ўзбекистонлик Руслан Абдуаллаев ўз жангини ўтказди.
63,5 кглик вазнда баҳсларга киришган Руслан Абдуллаев Осиё чемпионатидаги иккинчи жангини қозоғистонлик Санатали Тольтаевга қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 2 ноябрь куни кечки дастурда яна бир ўзбекистонлик боксчи Шаҳзод Музаффаров ўз жангини ўтказади.
Шахзод Шукуров
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь