Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Кувайтга жўнаб кетди
Спорт
−
18 Июль 2022
9193Бугун, 18 июль куни Раҳматжон Рўзиохунов бошчилигидаги терма жамоа Кувайт сафарига йўл олди. Мамлакат пойтахти Ал-Кувайтда катталар ўртасида биринчи “Кувайт халқаро бокс турнири” ташкил этилади.
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада қуйидаги таркиб билан иштирок этади:
-52 кг: Абдумажид Маннопов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63 кг: Лазизбек Фаттоев
-69 кг: Жавлонбек Йўлдошев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
-91 кг: Диёрбек Ўралов
Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Абдувохид Жалолов
Мазкур турнирда ташкилотчилар томонидан 19 ёшдан 40 ёшгача бўлган боксчилар иштирок этиши белгиланган. Шунингдек, ушбу мусобақада боксчилар 13 вазн тоифасида (-48кг, -51кг, -54кг, -57кг, -60кг, -63.5кг, -67кг, -71кг, -75кг, -80кг, -86кг, -92кг, +92кг) иштирок этишлари мумкин.
Кувайтда бўлиб ўтадиган турнир 20 июльдан 26 июльгача давом этади. Унда 20 га яқин кучли мамлакат вакиллари асосий таркиб билан иштирок этади.
Иброҳим Давронов
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023