АҚШ Ҳиндистон билан нега келиша олмаяпти?

Олам

image

Президент Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ва Ҳиндистон йирик шартнома устида ишлаяпти. Аммо у ноябрда ўтадиган Президентлик сайловларигача тайёр бўладими ёки йўқ, бунга аниқлик киритилмаган.

Трамп душанба, 24 февраль куни Ҳиндистонга илк бор расмий сафар билан боради. Аммо бу ташрифгача икки томон музокарачилари бир неча ҳафта мобайнида АҚШнинг Ҳиндистон сут ва паррандачилик бозорига киришига ва бошқа маҳсулотларга нисбатан тарифларни пасайтиришга имкон берадиган битимлар тузишга ҳаракат қилди.

Аммо Трампнинг ташрифига икки томон турлича қарагани, бундан ташқари, АҚШ савдо вакили Роберт Лейцайзернинг Ҳиндистонга ташрифи қолдирилиши музокаралар якунланмай қолишига сабаб бўлди.

“Биз Ҳиндистон билан битим тузишимиз мумкин, лекин мен ҳақиқатан ҳам бу келишувни кейинроқ бўлишини истаяпман”, деди Трамп ВВС-1 журналисти билан интервьюсида.

Aмерика Қўшма Штатлари Ҳиндистоннинг Хитойдан кейин иккинчи йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. 2018 йилда икки давлат ўртасидаги товарлар ва хизматлар савдоси рекорд даражада  - 142,6 миллиард долларга етди.

Трамп 2017 йилда лавозимга тайинланганидан бери, савдо низолари авж олиб кетди ва ҳолат Ҳиндистонни АҚШга яқинлаштирди. Шу сабабли Дональд Трамп Ҳиндистонни “тариф қироли” деб атаган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Ҳиндистон

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг