Боғчаларда қандай чекловлар жорий этилади? Вазир жавоб берди

Жамият

image

Мактабгача таълим ташкилотларида очиқ ҳаводаги машғулотлар ва сайрлар пайтида болалар, тарбиячилар ва уларнинг ёрдамчиларининг бевосита муносабатига йўл қўйилмайди. Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин боғчаларни очишдаги чекловларни санаб ўтди.

Вазирнинг айтишича, кириш жойида тўпланишларни олдини олиш учун тарбиячилар тасдиқланган жадвал асосида болалар кутиб олинади ва кузатиб қўяди. Бола тарафидан бўлган вакиллар МТТ ҳудудига киритилмайди.

Боғчалар очилгандан сўнг, очиқ ҳаводаги машғулотлар ва сайрлар пайтида болалар, тарбиячилар ва уларнинг ёрдамчиларининг бевосита муносабатига йўл қўйилмайди. Биноларда кунига 3 маротаба тозаловчи воситалар ёрдамида сувли ва 1 маротаба дезинфекция воситалари орқали тозалаш ишлари ўтказилади. Бундан ташқари кўп муомалага киришувчи юзалар (эшик ва дераза тутқичлари, ромлар, столлар, электр улагичлар) 4 карра дезинфекцияси қилинади.

Ҳар куни ўйинчоқлар, тарбиявий материаллар ва жиҳозларнинг санитар тозалов ишлари, бундан ташқари усти берк супачалар ва ўйнаш майдончаларида тозалаш ва дезинфекция ишлари ўтказилади. Контактларнинг олдини олиш ходимлар овқатни жадвал бўйича фақат овқат блокларидан олади. Идиш-товоқларни ювишда дезинфекцияловчи воситанинг 1 фоизлик эритмасидан фойдаланилади.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотлари босқичма-босқич очилади. Энг биринчи навбатда мактабгача таълим ташкилотларида 5-7 ёшдаги тарбияланувчилар учун гуруҳлар фаолияти бошланади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг