Боғчаларда битта гуруҳда 15 нафардан ортиқ тарбияланувчи бўлмайди – Aгриппина Шин

Жамият

image

Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари жорий йилнинг 14 сентябрь санасидан бошлаб очилиши кутилмоқда. Мактабгача таълим ташкилотлари очилгандан сўнг, гуруҳдаги болаларнинг сони 15 нафардан ошмайди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазири Aгриппина Шин маълум қилди.

“Бугунги кунда гуруҳ учун тавсия қилинган болаларнинг максимал сони 15 нафарни ташкил этмоқда. Мактабгача таълим муассасалари мутахасссислари пандемия шароитида ишлашни ўрганишлари, вазирлик эса кўникма орттириб улардан хулоса чиқаришига бироз вақт керак”, дейди Aгриппина Шин. 

Вазирнинг маълум қилишича, боғчалар 4-5 ёшдаги болалар учун октябрь ойида, 3 ёшдаги болалар учун эса, ноябрь ойида очилиши мўлжалланган. Кичик ёшли болалар ҳали ижтимоий масофа ва гигиена аҳамиятини тушунмаслиги сабабли атрофидагиларнинг саломатлигини хавф остига қўйиши мумкин. Очилиш муддатлари мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга қараб ўзгариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан яратилган Электрон навбат фаолияти жорий йилнинг ноябрь ойигача ишламайди. Ҳозирча барча сайи-ҳаракатлар МТТга қатнашни бошлаган тарбияланувчиларга хавфсиз шароитлар яратиш учун йўналтирилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг