МТВ: Боғчалар фаолиятини тиклаш ишлар олиб бориляпти
Жамият
−
06 Август 2020
11047Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус инфекцияси пандемияси сабабли тўхтатилган фаолият жараёнини тиклашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.
Мактабгача таълим вазирлиги ушбу фаолиятни тиклашдан мақсад, ходимлар ва тарбияланувчилар учун хавфсиз муҳитни таъминлаш орқали, болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтариш мақсадида БМТ Болалар жамғармаси UNICEF’нинг кўмагида пандемия шароитида МТТ ларда иш жараёни қандай тамойиллар асосида ташкил этилиши тасвирланган видеоролик тайёрлади.
Бунда вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш мақсадида жорий этилган таъқиқ чораларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча хавфсизлик чоралари ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.
Аммо, болалар ўртасидаги оралиқ масофа, уларнинг ижтимоий фаоллиги, амалий машғулотлари ва ривожлантирувчи ўйинларига ҳалақит бермаслиги лозим.
Қолаверса, ота-оналарга берилган тавсиялар орасида
• МТТ яшил ёки сариқ ҳудудда бўлиши,
• Ходимлар коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш бўйича ўқитилган бўлиши,
• Болалар боғчасининг биноси ва ҳудуди дезинфекция қилинган бўлиши,
• У ерда узлуксиз сув таъминоти тизими ёки етарли миқдорда сув захираси бўлиши,
• Ҳар бир гуруҳнинг келиш жадвали бўлиши ва бошқа санитар-гигиеник қоидаларга риоя қилиниши шартлиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 3 августдан бошлаб Фарғонада Фарғона вилоятида хусусий мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь