Боғчага кетган 3 яшар қизалоқ ариққа тушиб кетиб, вафот этди 

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги хусусий боғчада 3 ёшли қизалоқ назоратсиз қолгани сабабли ариққа тушиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.

Маълум қилинишича, марҳума қизалоқнинг онаси ҳали  3 ёшга тўлмаган қизини жорий йилнинг 20 май куни маҳалласидаги хусусий боғчага кузатиб қўйган. Қизининг бетоб бўлиб қолганини эшитган она боғчага етиб борганида қизалоғининг вафот этганига гувоҳ бўлган.

Таъкидланишича, хусусий боғча очилиш маросимида боғча маъмуриятига ота-оналар томонидан унинг яқинида ариқ борлиги, бу эса хавфли экани айтилган. Бироқ маъмурият хавфсизлик чораларини кўрилишига ваъда берган.

Хусусий боғча ходимасининг берган кўрсатмасига кўра, болаларнинг ярим қисми ухлатиш учун хоналарга олиб кириб кетилган. Қолган қисми эса ҳовлида қолган. Улардан бири назоратсиз қолгани сабабли кўчага чиқиб кетиб, боғча яқинида жойлашган ариққа тушиб кетган ва вафот этган.

“Ичим куйиб кетяпти. Мен фарзандимни ишониб боғчага топширдим. Нима учун улар эътиборсизлик қилади? 3 кун бўлди. Боғча яна фаолиятини давом эттиряпти. Боғча опалар ва боғча маъмуриятининг қонунан жавобгарликка тортилишини сўрайман”, деган марҳума қизалоқнинг онаси.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, вояга етмаган қизнинг ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси ҳамда мактабгача таълим ташкилот масъул ходимларининг ҳаракатларига баҳо бериш учун идоравий хизмат текшируви тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида жойлашган хусусий болалар боғчаларидан бирида 2 ёшли бола каравотга осилиб қолиб, вафот этганди.

Жалолиддин Раҳмонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қамаши Қашқадарё Боғча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг