Бодрумда дам олаётган Рамзан Қодировнинг аҳволи оғирлашди – ОАВ
Олам
−
25 Июль 2025 26868 2 дақиқа
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров кеча, 24 июль куни Туркиянинг Бодрум шаҳрида дам олаётганида оғир аҳволга тушиб, нафас ололмай қолди. Бу ҳақда TRT Haber ёзди.
Маълум қилинишича, Қодиров чўмилаётганида ўзини ўнглолмай деярли чўкиб кетган. Хабарларга кўра, сиёсатчи сувга кирганида ўзини ёмон ҳис қила бошлаган, бироқ яқин атрофда бўлган қутқарувчилар унга ўз вақтида ёрдам берган. Тез орада уни сувдан олиб чиқишган, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага етказилган. Шифокорлар унинг аҳволини барқарорлаштиришга муваффақ бўлган.
“Baza” нашрининг ёзишича, хорижий ОАВ тарқатаётган маълумотларда ғалати жиҳатлар бор. Маълумки, Қодиров доимо ўзининг шахсий хавфсизлик хизматидан иборат жамоа билан юради ва агар Чеченистон раҳбари хавф остида бўлган бўлса, биринчи бўлиб айнан улар унга ёрдам бериши керак эди.
Бундан ташқари, бу хабарнинг биринчи манбаси GZT нашридир, у доимий равишда Қодиров ҳақида хабарлар эълон қилади, кейинчалик эса уларни Қодировнинг ўзи рад этади. Бошқа йирикроқ ОАВ ҳам бу хабарни эълон қилган, бироқ ҳеч қандай бошқа манбаларни кўрсатмаган.
Шунингдек, ушбу воқеа содир бўлган деб айтилаётган вақтда Қодиров ўзининг Telegram-каналида бир нечта постлар эълон қилган. Россиянинг “Лента.ру” нашрига кўра, у кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан ҳам табриклаган.
Қодиров бу борада ҳали ҳеч қандай расмий изоҳ берганича йўқ. Сиёсатчи ҳозирда шифохонада бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда Қодировнинг қизи Айшат денгиз манзарасини акс эттирган суратни эълон қилган. Бироқ сурат қаeрда ва қачон олингани ҳақида ҳеч қандай қўшимча маълумот келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Чеченистон раҳбарининг соғлиғи оғир экани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинроқ Рамзан Қодиров бундай хабарларни рад этиб, уларни “пуч миш-мишлар” деб атаганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025