“Бочка” йўлида Lacetti бетонга урилиб, мажақланиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
22 Октябрь 2021 10226 1 дақиқа
Кеча, 21 октябрь куни Тошкент вилоятида Lacetti русумли автомобиль йўл четидаги бетонга урилиб, йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят ИИББ Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат тахминан 22:30 атрофида Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобил йўлининг 55-километрида содир бўлган.
1998 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Ф. Lacetti русумли автомобилда Тошкент шаҳри томондан Чорбоғ қўрғони томонга қараб ҳаракатланиб кетаётиб, руль бошқарувини эплай олмайди. Бунинг ортидан автомашина қатнов йўлининг ўнг четидаги бетон тўсиққа урилади.
ЙТҲ оқибатида жароҳат олган ҳайдовчи Т.Ф. ва йўловчилар 1998 йилда туғилган Х. Д. ва 1998 йилда туғилан Н. О. тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Live
Барчаси